Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулдаги Отатурк аэропорти яқинида портлаш содир бўлди
Камида 5 киши Истанбул шаҳридаги полиция маҳкамасида рўй берган портлаш туфайли жароҳатланган. NTV телеканали маълумотига кўра, улардан бири оғир аҳволда қолмоқда.
Дастлабки маълумотларда айтилишича, автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган. Полиция бу портлаш ижрочиларини қидириш ишларини бошлаган.
Портлаш Отатурк халқаро аэропорти яқинида, Шириневлер тумани ҳудудидаги полиция маҳкамасида содир бўлган.
Воқеа жойида махсус хизматлар ходимлари иш олиб боришмоқда. Ҳудуд ўраб олинган.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026