Жамият | 13:31 / 06.10.2016
2944
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея Афғонистон иқтисодиётини тиклашга 120 млн доллар ёрдам кўрсатади

Фото: Travelask.ru

Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Юн Бён Сенинг баёнот беришича, мамлакат ҳукумати Афғонистон иқтисодиётини тиклаш ва ижтимоий дастурларга 120 млн доллар миқдорида ёрдам кўрсатади, деб хабар қилмоқда «Ёнхап» агентлиги.

«Корея Республикаси ҳукумати 4 йиллик режа ишлаб чиққан бўлиб, унга мувофиқ ҳар йили 30 млн доллардан ажратилади», — деган ташқи ишлар вазири.

Қайд этилишича, бу маблағ Афғонистонга тақдим этилаётган йиллик ёрдамнинг 0,78 фоизини ташкил этади. 

Брюсселда Афғонистонни тиклаш масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтган. Унда 75 мамлакат ва 25 гуманитар ташкилот вакиллари иштирок этган. Улар, ушбу мамлакатга кўрсатилаётган молиявий кўмак миқдорини 2020 йилгача ҳозирги ҳажмда сақлаб қолишга келишилган. 
 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид