Жамият | 22:55 / 07.10.2016
29778
2 дақиқада ўқилади

Том Хэнкс инсоният учун энг хавфли бўлган таҳдидни айтди

Америка актёри Том Хэнкс инсоният учун энг хавфли бўлган таҳдидни айтди, деб хабар берди The Guardian нашри. «Оскар» мукофоти лауреати фикрига кўра, бу кенг тарқалган ижтимоий ва сиёсий саводсизлик ҳисобланади. Бу ҳақида Хэнкс Дэн Браун романи асосида тасвирга олинган «Инферно» фильмининг Флоренциядаги тақдимотида айтиб ўтди.

«Саводсизлик — бу энг хавфли бўлган таҳдидлардан бири, яъни қийин масалаларни соддалаштирилган чора-тадбирлар орқали ҳал этиш ғояси», — деди актёр. «Яқин Шарқда нима содир бўлганлигини, ўйлаб кўринг. Ёки, биз америкаликлар ҳар тўрт йилда қабул қиладиган қарорларимизни», — деб давом эттирди Хэнкс.

Хэнкс сайловчиларни ўзи устида ишлаб, «Инферно» фильмидаги каби воқеаларнинг олдини олиш кераклигига чақирди. Бундан ташқари, кўпгина муаммолар, шунингдек, «жирканч» экология ва қуллик инсонларнинг ўзи томонидан яратилган, деб таъкидлади актёр. 
 

Мавзуга оид