Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг Юньнань компартияси собиқ раҳбари ўлим жазосига ҳукм қилинди
© Fotolia
Хитойнинг Юньнань провинция компартиясининг собиқ котиби Бай Эньпай катта ҳажмда пора олганликда айбдор, деб топилди ва ижроси икки йил муддатга белгиланган ўлим жазосига ҳукм қилинди.
Хэнань провинцияси Аньян шаҳар суди қарорига кўра, Эньпай сиёсий ҳуқуқлардан ҳам маҳрум қилинган, унинг мол-мулки эса мусодара қилинади. Бу ҳақида Хитой Марказий телевидениеси (CCTV) хабар берди.
Манбага кўра, пора ҳажми 46 миллион юанга (тахминан 37 миллион доллар) баҳоланган.
Таъкидланишича, ўлим жазоси ижросини кейинга қолдириш олий жазодан шартли равишда (бу давр мобайнида айбдор янги жиноятларга қўл урмаслик шарти билан) озод қилишни билдиради.
Аньян суди қарорига мувофиқ, Эньпаю ишининг қайта кўриб чиқилиши давомида ўлим жазоси (муддатидан аввал озод қилиш ҳуқуқисиз) умрбод қамоқ жазосига ўзгартирилиши мумкин.
Мавзуга оид
11:46 / 14.04.2026
Сирдарё вилояти судяси 3600 доллар пора билан ушланди
10:49 / 13.04.2026
Шукуров ишида қамоққа олинган собиқ судяларнинг 3 нафари гаров эвазига озодликка чиқди
20:05 / 10.04.2026
«Умуман иқрор эмасман» – Санжар Каримовга оид суд иш бошлади
12:15 / 10.04.2026