Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 114 ёшли аёл 71 ёшли эркакка турмушга чиқди
Хитойда 114 ёшли аёл 71 яшар эркакнинг никоҳ маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда 10 октябрь куни Sina портали хабар бермоқда.
Маросим Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги Қашғар округида жойлашган Бачу уездида ўтказилди.
Куёвнинг айтишича, у ўз севгилисига етишиш учун бир йилдан кўп ҳаракат қилган. Унинг сўзларига кўра, улар қариялар уйида танишишган. Эркакнинг айтишича, унга бўлажак рафиқасининг мазали таомлар тайёрлаши ёққан. Кейинроқ эса, аёлга “яхши инсон сифатида ёқишини” тушунган.
Порталнинг хабар беришича, аёл эркакни бир неча бор рад этган, аммо унга ғамхўрлик қилишда бардавом бўлган. Якунда у тўйга розилик билдирган ва улар никоҳларини расмийлаштиришган.
Мавзуга оид
08:19 / 28.04.2026
Ўзбекистонда ҳар минг оиладан 175 таси ажрашади – тадқиқот
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026