Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда автобус иштирокидаги ЙТҲда 40 га яқин полициячи жароҳат олди
Ҳиндистонда Балагхат шаҳридан Бхопал шаҳрига жуда муҳим операцияни бажариш учун кетаётган полициячилар автобуси тўнтарилиб кетди. Оқибатда 40 га яқин полициячи жароҳат олди, деб маълум қилди NDTV телеканали.
Йўл-транспорт ҳодисаси Жайпра қишлоғида юз берди.
Уч нафар полициячи жиддий жароҳат олган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Полиция маълумотларига кўра, полициячилар бажариши керак бўлган вазифа 14 октябрда Бхопалга Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг келиши мумкинлиги билан боғлиқ бўлган.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
08:54 / 04.03.2026
Ҳиндистонда суд можароси: AI тўқиб чиқарган қарорлар ишда асос бўлган
10:06 / 01.03.2026