10:03 / 12.10.2016
6998

Galaxy Note 7 эгаларига смартфонни қайтариш учун махсус қутилар йўлланмоқда

Samsung компанияси Galaxy Note 7 харид қилган мижозларига қурилмани қайтаришлари учун ёнмайдиган қутилар, қўлқоплар ҳамда антистат пакетлар йўллашни бошлади.  Бу ҳақида Gizmodo нашри маълум қилди.

Фойдаланувчи телефонни ўчириб, уни иссиқлик изоляцияланган махсус қутига солиши керак бўлади. 

Тўплам кўрсатмасида қутининг ичидаги нарсани ҳаво кемаси бортига олиб чиқиш тақиқланиши ёзилган. 

11 октябрь куни Samsung компанияси Galaxy Note 7 сотувларини тўхтатди, бунга қурилмаларнинг зарядлаш вақтидаги ёниб кетиш ҳолатлари сабаб бўлган. Шунингдек компания Galaxy Note 7 қурилмаларини ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатиш ҳақида ҳам эълон қилган, қурилма эгаларига эса уни ўчириб қўйиш тавсия қилинган. 

Top