Қирғизистон президенти Грузияга расмий ташриф билан келди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Грузияга расмий ташриф билан келди, деб маълум қилди 12 октябрда унинг матбуот хизмати.
"Атамбаев бугун, 12 октябрда Грузияга расмий ташриф билан келди. Мамлакат раҳбари ташриф вақтида Грузия президенти Георгий Маргвелашвили билан музокаралар ўтказади", дейилди хабарда.
Атамбаев матбуот хизматининг маълум қилишича, икки давлат етакчилари учрашувда икки томонлама муносабатларни кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестицион ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни оширишни муҳокама қилишади. Шунингдек, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.
Грузия президентининг ташқи алоқалар бўйича маслаҳатчиси Тенгиз Пхаладзе Атамбаевнинг Грузияга ташрифи икки томонлама муносабатларни чуқурлаштириш ва минтақавий ҳамкорлик нуқтаи назаридан алоҳида аҳамиятга эга эканлигини айтган.
Аввалроқ Атамбаев 12-13 октябрда Грузияга, сўнгра 13-14 октябрда Арманистонга амалий ташриф билан келиши маълум қилинганди. Атамбаев Арманистонда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги сессиясида иштирок этади.
Мавзуга оид
13:40 / 24.11.2024
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланади
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024