Жаҳон | 11:36 / 13.10.2016
33543
1 дақиқада ўқилади

Назарбоева отасининг соғлиғи ҳақида маълум қилди

Фото: today.kz

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўзини анча яхши ҳис қилмоқда, дея маълум қилган республика раҳбарининг қизи, сенатор Дарига Назарбоева.

Сешанба, 11 октябрь куни Қозоғистон президенти матбуот хизмати Назарбоев шамоллаб қолгани боис, режали даволаш курсини ўтаётгани ҳақида хабар қилган эди. Унинг барча халқаро сафарлари бекор қилинганди. 

"Ҳозир анча яхши", — деган Назарбоева мамлакат парламенти юқори палатасининг мажлисидан сўнг, президент соғлиғи ҳақида берилган саволга жавоб берар экан. 

Мавзуга оид