Жамият | 23:05 / 13.10.2016
9802
1 дақиқада ўқилади

Париждаги янги қонун барчага улкан боғлар барпо қилиш имконини беради

Париж дунёнинг энг гўзал шаҳарлари рўйхатида доим етакчилардан бўлиб туради. Янги қабул қилинган қарор эса уни янада гўзалроқ қилишга қаратилган. Унга кўра, парижликларга ўз шахсий шаҳар боғларини нафақат барпо қилишига рухсат берилади, балки бу иш тавсия ҳам қилинади.

Аҳоли мевалар, сабзавотлар, гуллар ва бошқа ўсимликлар ўстириш учун янгиланувчи уч йиллик рухсатномани қўлга киритиш имконига эга бўлди. Қонунга мувофиқ, бу боғлар фақат барқарор усуллардан фойдаланган ҳолда сақланиши керак. Бу эса ҳеч қандай ўғитлардан фойдаланмасликни англатади.

Париж шаҳри ҳар бир янги боғбонга "экиш учун тўплам" (ўз таркибига уруғ ва устки тупроқни олади) тақдим этади.

Ушбу ғоя шаҳар мери Anne Heidalgo’га тегишли бўлиб, у 2020 йилга келиб шаҳарга 100 гектарли яшил майдон кўшиш режасининг бир қисми саналади.

 

Феруза Авазова
Тайёрлаган Феруза Авазова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид