Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Андижонга яна бир поезд қатнай бошлайди
17 октябрдан бошлаб Тошкентдан Андижонга қўшимча поезд ҳаракатлана бошлайди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар қилган.
Хабарга кўра, йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида «Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналиши бўйича ҳар куни янги 62/61 сонли тезюрар поезди ҳаракатланади.
Поезднинг Тошкентдан кетиш вақти соат 16-30да, у Андижонга соат 22-30га етиб боради.
Поезд Андижондан соат 06-00да жўнаб кетади ва Тошкентга соат 12-10га етиб келади.
Шу сабабли 18 октябрдан «Андижон-Бухоро-Андижон» йўналишидаги 392/391 сонли поездининг, шунингдек «Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналишидаги 92/91 сонли поездининг ҳаракатланиш жадвалида ўзгаришлар эълон қилинади.
Мавзуга оид
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026
Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак - Саида Мирзиёева
11:00 / 22.06.2026