Спорт | 09:31 / 13.10.2016
12818
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ФИФАнинг янги рейтингида Россиядан ҳам юқорида бўлади

Фото: the-uff.com

ФИФА терма жамоаларнинг навбатдаги рейтингини 20 октябрь куни эълон қилади. Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Эронга ютқазиб, Хитойни мағлуб этди. Натижада терма жамоамизнинг очколари 4 баллга камаяди ва 617 баллни ташкил этади, деб ёзмоқда Tribuna.uz сайти.

Натижада, Ўзбекистон терма жамоаси 46-ўринга кўтарилиб олиш имкониятига эга бўлади. Бу эса МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари орасида 2-ўринда бўлишини таъминлайди. Чунки Россия терма жамоаси Коста-Рикага қарши ўртоқлик учрашувдаги мағлубияти туфайли 14 поғона пастлайди. Бу эса Россия термасиннинг Топ-50ни тарк этишига сабаб бўлади. Ўзбекистон эса Осиёда тўртинчи ўринда туради. Биздан олдинроқда Эрон (837), Австралия (663) ва Жанубий Корея (640) терма жамоалари жой эгаллашади.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид