Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Ўзбекистонга қарши ўйин ўтадиган стадионни ўзгартирди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Жанубий Корея меҳмони бўлади.
Мезбонлар ушбу ўйинни бошқа шаҳар ва бошқа стадионга кўчиришди.
«Стадион» нашри маълумотига кўра, учрашув аввал белгиланганидек Сеонгвипо шаҳридаги стадионда эмас, Сеулдаги World Cup stadium ўйингоҳида ўтказиладиган бўлди. Бу стадион ўз бағрига 66704 мухлисни сиғдира олади.
Қайд этиш керакки, айнан шу стадионда икки жамоанинг ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги, Акмал Шораҳмедовнинг автоголи билан эсда қолган учрашув бўлиб ўтганди.

Жанубий Корея - Ўзбекистон баҳси 15 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
Маълумот учун, «А» гуруҳида 4 турдан кейин Ўзбекистон гуруҳда 9 очко билан 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, 2 очко камроқ тўплаган кореяликлар жамоаси 3-поғонадан жой олган. Ушбу икки жамоанинг кейинги учрашуви гуруҳнинг охирги турида, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026