Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
HP компанияси 4 минггача ходимини ишдан бўшатади
АҚШнинг HP компанияси яқин уч йил ичида 3 мингдан 4 минггача иш ўрнини қисқартирмоқчи, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Бунга компьютер ва принтерлар бозоридаги паст савдолар сабаб бўлмоқда. Шу хабардан кейин компания акциялари нархи 1,3 фоизга кўтарилиб кетди.
Компания бошлиғи Дион Вай¬сле¬рнинг айтишича, бозорда юқори даражадаги беқарорлик ва ноаниқлик ҳукм сурмоқда. "Бизнинг асосий бозорлар муаммоларга дуч келмоқда ва ҳозирда макроиқтисодий шартлар доимий равишда ўзгармоқда", деб айтди Вай¬сле¬р.
Компания прогнозига кўра, 2017 молиявий йил бўйича даромад бир акцияга 1,55-1,65 доллар атрофида бўлади. Таҳлилчилар эса бу кўрсаткич 1,61 доллар атрофида бўлишини прогноз қилишмоқда.
Компания чораклик дивиденд тўловларини 7 фоизга ошириб, акцияларни қайта сотиб олиш бўйича дастурини 3 млрд долларга кенгайтиришини айтди.
Компания акциялари йил бошидан 28 фоизга ошган.
Мавзуга оид
16:58 / 22.01.2024
Тошкентда Techpro DC, HP Inc. ва Intel компаниялари томонидан ташкил этилган “Blitz Day Tashkent 2024” йирик минтақавий конференцияси бўлиб ўтди
14:30 / 06.11.2019
Xerox корпорацияси HP компаниясини сотиб олмоқчи
17:38 / 02.10.2019
«Ўз кучингни топ»: CA Distribution ва HP Тошкентда расмий равишда HP маҳсулотларини тақдим этди
20:30 / 01.11.2017