Девайслар тақдимоти сентябрь охирида бўлиб ўтди
«Ўз кучингни топ» шиори остида Тошкентда Hewlett-Packard халқаро IT компаниясининг машҳур янги моделлари тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тақдимот меҳмонлари янги маҳсулотлар билан танишдилар, замонавий технологияларда жорий этилган мегатенденциялар ва қурилмаларни синаш ва уларни иш жараёнида кўриш имкониятлари ушбу тадбирнинг муҳим қисмига айланди.
HP вакиллари янги маҳсулотларнинг афзалликлари ва фарқларини қайд этдилар, шунингдек, кибер-хавфсизлик ва яқин келажакда тенденциялар ривожланишини ҳисобга олган ҳолда бугунги кунда эришилган инновацион технологиялар ҳақида сўз юритдилар.

«Бугун биз бренднинг 80 йиллик тарихини қисқача кўриб ўтдик ва энди Ўзбекистон бозорига кириб келганимиздан бағоят шодмиз. Бу вақт ичида дунё жуда кўп ўзгаришларга учради ва баъзида ўзгаришлар тартибсиз бўлиб туюлади, аммо тараққиётга интилишда инновациялар ва глобал тенденцияларга эътибор қаратиш лозим» – деди HP EKG бош директори Андрей Асташков.
HP 2019 йилдаги энг сўнгги янгиликларни эълон қилди: премиум синфига оид бўлган HP Specter бизнес ноутбуки ва ҳақиқий геймерлар учун HP Omen ўйин ноутбуклари.

Энг янги русумдаги Specter x360 ноутбуки
Specter модели HP арсеналида 2013 йилда пайдо бўлган ва ўша вақтдан бери ушбу модель ўзини ишбилармон одамлар учун ноутбук сифатида намоён этиб келмоқда. Янги модель барча хусусиятларга эга: портативлик, қудратли қувват, стилусни қўллаб-қувватлаш ҳамда сенсор экран. Ноутбук тўрт ядроли Intel Core i7-8705G процессор (3,1 ГГц, TurboBoost 4,1 ГГц гача), дискрет графиги 4 Gb Radeon RX Vega M, 16 Gb DDR4-2400 RAM оператив хотира, 512 GB SSD қаттиқ диск билан жиҳозланган. Ушбу қурилманинг энг муҳим хусусияти GorillaGlass ҳимоя ойнаси остида жойлашган 4K IPS WLED сенсорли экранидир. Буларнинг барчаси оғирлиги 2,1 кг ва қалинлиги 1,9 см бўлган «қути» ичида жойлаштирилган.
OMEN 15 – геймерлар орзуси
HP томонидан ўйинлар учун ишлаб чиқарилган OMEN бренди бу – шахсий компьютерлар бозорида энг тез ривожланаётган компьютерлардан биридир. Маҳсулот турлари қаторига кучли ўйин станциялари, кибер-геймерлар учун ноутбуклар, мониторлар, ташқи ускуналар киради.


















