Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung Galaxy Note 7 смартфони туфайли кўрадиган зарарини маълум қилди
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси хабарига кўра, у сўнгги икки чоракда камида 3 млрд доллар зарар кўришини тахмин қилмоқда, деб хабар қилган Reuters агентлиги.
Хабарда ёзилишича, компаниянинг 2016 йил тўртинчи чоракдаги иқтисодий зарари икки триллион вон (2,2 млрд АҚШ доллари) миқдорида бўлади. Келаси 2017 йилнинг биринчи чорагида бу рақам бир триллионга яқин бўлиши мумкин. Бунга эса, Galaxy Note 7 смартфонининг портлаши билан вужудга келган можаро ва мазкур смартфонларни ишлаб чиқаришни тўхтатиш сабаб бўлган.
Аввалроқ, Samsung раҳбарияти Galaxy Note 7 туфайли амалий даромадига оид тахминни 33 фоизга пасайтирган эди.
Бундан ташқари, ТАСС манбаларига кўра, Samsung Note брендига барҳам беришни кўриб чиқмоқда.
Мавзуга оид
18:13 / 10.06.2026
Смартфонни қувватлашдаги асосий хатолик айтилди
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
12:01 / 21.05.2026