Light | 22:28 / 15.10.2016
130726
3 дақиқада ўқилади

Қандли диабетни тиббиёт аралашувисиз мағлуб қилган инсон тарихи

Фото: fithacker.ru

Қандли диабетни табиий воситалар ёрдамида мағлуб қилиш мумкин.  Эътиборингизга "Будьте здоровы" журналида тақдим этилган, қандли диабет, юқори қон босими касалликларини тиббий дори-дармонларсиз мағлуб қилган ҳамда ортиқча вазндан халос бўлишга муваффақ бўлган инсон тарихини ҳавола қиламиз. 

У инсулин олиш, шунингдек дори-дармон ичиш ўрнига сархил мева ва сабзавотларни истеъмол қилган. 

Бу воқеа 4 йил илгари бўлиб ўтган. Ўшанда у диабетнинг энг тарқалган белгиси бўлмиш чанқоқни ҳис қила бошлаган. 

У қон таҳлили топширган ва қондаги қанд миқдори 29га чиққани ҳамда ошқозон ости бези фаолияти тўхтаганидан хабар топади. Шу боис унинг мунтазам равишда инсулин олишига тўғри келарди. 

Инсулин олган эркак саломатлиги ёмонлашганини ҳис қилган, чунки триглицерид даражаси 16, қон босими эса 150/100га кўтарилган. Бир неча кун ўтгач, у илм-фанга бағишланган кўрсатувни кўриб қолган. 

Бу кўрсатувда доктор Жон Цирдум соғлом ҳаёт тарзи ҳақида сўз юритган. У 12 йил давомида мева ва сабзавотларни истеъмол қилганини айтади. Кўрсатувдан кейин бемор доктор Цирдумнинг тавсияларига амал қилиб кўришга қарор қилади ва мева ва сабзавотлардан шарбат тайёрлаш учун блендер харид қилади.  

Биринчи ҳафта мобайнида у овқатлардан ўзини зўрға тийиб туради, оз вақт ичида у қондаги қанд миқдорини 5га қисқартиришга муваффақ бўлган. 

Бу шубҳасиз катта натижа, шу боис у бундан кейин инсулин олмасликка қарор қилди ва шу парҳезга риоя қилишда давом этди. У қонда қанд миқдорини кескин камайтиришнинг уддасидан чиқди. 

Қатъий парҳез кутилганидан-да аъло натижалар беради. У илк 25 кунда 11 килограмм вазн ташлашга муваффақ бўлди ва кейинги 4 ой давомида диабет белгиларини сезмайди. 

Унинг саломатлиги яхшиланишда давом этади ва қон босими ҳам меъёрга тушади (120/70). Триглицерид даражаси 1,4ни ташкил қилади, шу боис унинг инсулин ва бошқа дорилар қабул қилишига эҳтиёж қолмайди. 

У 20 килограммдан ортиқ вазн ташлайди. 

Қуйида бемор қўллаган рецепт тақдим этилади:

2та банан
2та олма
озгина карам
5та киви
Ярим литр сув

Қўлланиши:

Шарбатнинг ярмини эрталаб, қолганини эса кун давомида ичинг. Қорнингиз очса, мевалар, салат ва тунец балиғи (озгина) ейиш мумкин. Бу маҳсулотлар В12 витаминига бой бўлиб, организмимиз учун жуда фойдали. 

Парҳезнинг устунлиги - деярли очликни ҳис қилмаслигингизда. Бу миянинг қондан маълумот (сизнинг очлигингиз ҳақида) олиши билан боғлиқ. Шарбатларнинг озиқ моддалари билан тўйинган қон мияга "очлик белгилари"ни юбормайди. 

Мавзуга оид