Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ФВВ ҳаво совиб кетиши ва қор ёғиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда
Фото: Kun.uz
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 15 октябрда Ўзбекистондаги барча мобиль алоқа абонентларига 17-18 октябрда ҳаво кескин совиб кетиши ва қор ёғиши мумкинлиги ҳақида хабар жўнатди.
Вазирлик маълумотларига кўра, душанба ва сешанба кунлари ёғингарчилик кузатилади, баъзи жойларда эса кучли ёмғирлар кутилмоқда. Бундан ташқари, ёмғир қорга айланиши, шамол эса 15-20 метр/сония тезлик билан эсиши мумкин.
Ўзгидромет прогнозига кўра, 17-18 октябрда кундузи ҳаво ҳарорати Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудида 13...18 градусгача, кечаси эса 5...10 градусгача пасаяди.
19-20 октябрда кундузи ҳаво ҳарорати 7...12 градус, кечаси эса 0...5 градус илиқ, баъзи жойларда эса -1...-2 градус совуқ бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
22:38 / 31.01.2026
Қашқадарёда қалин қор сабабли 600 киши ташқи дунёдан узилди
11:35 / 29.01.2026
Қамчиқ довонида бир нечта автомобил хандаққа тушиб кетди
09:31 / 27.01.2026
Тоғларда қор кўп: яна қорбўронлари кузатиладими?
09:18 / 23.01.2026