Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР АҚШга ядровий зарба бериш билан таҳдид қилди
КХДР ҳукумати мободо америкаликлар Шимолий Кореяга қарши ядровий кучларини ҳаракатга келтиргудек бўлса, АҚШга қарши ядро зарба берилишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда шимол корейсларининг Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилган.
«АҚШнинг ядровий қуроли бизнинг қирғоқларимизга яқин ҳудудда жойлашган. Улар бизнинг мамлакатимиз ва бизнинг ҳурматли раҳбаримиз Ким Чен Инга хавф солиб турибди», — деган КХДР ТИВнинг америкашунослик бўйича бўлими директори Ли Ен Пи NBC телеканалига берган интервьюсида.
У агар «америкаликларнинг ядровий кучлари Шимолий Корея томон ҳаракатланишни бошласа», КХДР томонидан АҚШга ядровий зарба берилишини таъкидлаган.
КХДР Жанубий Кореянинг Сариқ денгиздаги ҳаракатларини қоралаганди.
Пхеньяндагиларнинг фикрича, Жанубий Корея расмийлари «КХДРни ўз-ўзини ҳимоя мақсадидаги жавоб ҳаракатларига ундамоқда ва бундан унинг ҳудудига зарба бериш учун фойдаланишга умид қилмоқда».
Мавзуга оид
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026