Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Песков: Путин Берлиндаги "Норманд тўртлиги" учрашувида иштирок этади
Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков руслар етакчиси Владимир Путиннинг 19 октябрда Берлиндаги "Норманд тўртлиги" учрашувида қатнашишини тасдиқлади. Бу ҳақида ТАСС агентлиги маълум қилди.
"Президент эртага Берлинга йўл олади ва у ерда Меркель, Олланд ва Порошенко билан музокаралар ўтказади", - деди у журналистларга.
У сешанба куни давлат раҳбарининг бу сафарга тайёргарлик кўришга доир бир қатор мажлислар ўтказиши ҳамда уларнинг барчаси ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтишини таъкидлади. Кремль вакилининг сўзларига кўра, ташрифга тайёргарлик кўриш учун давлат раҳбарлари ёрдамчилари даражасида иш олиб борилган. "Бу (ёрдамчилар фаолияти) ушбу учрашувга чиқиш имконини яратди".
"Украина президенти сайтига назар ташласангиз, унда 19 октябрда Берлин шаҳрида Порошенко, Меркель ва Олланднинг "Россияни Минск келишувларини бажаришга мажбурлаш" мақсадида "норманд форматида" учрашув ўтказиши ҳақида ёзилган, - дейди Песков. - Украина президенти расмий сайтида бундай жумланинг ишлатилиши вазиятнинг нақадар жиддийлиги ҳамда Киевнинг Минск келишувлари бўйича ўз мажбуриятларини бажариш нияти йўқлигидан далолат беради".
"Шунга (Киевнинг Минск келишувиларидаги мажбуриятларини бажариш истаги йўқлиги) қарамай, Путин Минск келишувлари бўйича мажбуриятларни "норманд форматида" бажариш учун имкон қадар ҳамма нарсага тайёр", - дея маълум қилди Песков.
Мавзуга оид
16:52 / 10.06.2026
Шерзод Асадов Москвада Сергей Кириенко ва Дмитрий Песков билан учрашди
09:53 / 14.05.2026
Трамп ва Си Жинпинг Пекинда учрашув ўтказди
09:35 / 10.05.2026
Дунёнинг энг қудратли 2 кишиси яна учрашиш арафасида. Кутилмалар қандай?
09:10 / 24.04.2026