Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Немис ОАВ Путиннинг Берлинга сафарини шов-шувли воқеа деб атамоқда
Германия ОАВ Россия президенти Владимир Путиннинг «норманд тўртлиги» учрашувида иштирок этиш мақсадида Берлинга келишини шов-шувли воқеа сифатида ёритмоқда.
«Бу кичик сиёсий шов-шувдир: Германия канцлери Ангела Меркель 19 октябрда Россия президенти Владимир Путинни Берлинда қабул қилади. Бу ерда, Украинадаги инқироз ва Суриядаги урушга боғлиқ музокаралар бўлиб ўтади», — деб ёзади Huffington Post газетасининг Германияда чоп этиладиган нашри.
Қайд этилишича, Путиннинг ташрифи кутилмаган воқеликдир, чунки сўнгги паллага қадар расмий Кремль маъмурияти Путиннинг сафарини тасдиқламади.
Ўз навбатида, Deutsche Welle таъкидича, «тўрт давлат раҳбарининг Германия пойтахтида қўшма музокаралар ўтказиши канцлер учун катта ютуғидир», чунки норманд тўртлиги шаклидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган ва ўтган йил октябрь ойидан бери ўтказилмаётган эди.
«Норманд тўртлиги» мамлакатлари давлат раҳбарларининг учрашуви 19 октябрда Берлин шаҳрида Тошкент вақти билан соат 20:30 бошланади.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026