Сўровнома: Клинтон аксарият асосий штатларда Трампни ортда қолдирмоқда
АҚШ президентлигига Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон асосий 15 штатнинг аксариятида етакчилик қилмоқда. The Washington Post ва SurveyMonkey компаниясининг ҳамкорликда ўтказган сўровномаси шундан далолат бермоқда.
Сўровнома давомида маълум бўлишича, Оқ уй раҳбари лавозимига Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп Айова, Невада, Оҳайо, Аризона, Техас ва Флоридада етакчиликни сақлаб келмоқда. Ўз навбатида, Клинтон Нью-Ҳэмпшир, Виржиния, Висконсин, Жоржия, Колорадо, Мичиган, Нью-Мексико, Пенсильвания ва Шимолий Каролинада етакчилик қилмоқда.
Мазкур тадқиқотга кўра, Клинтон 304, Трамп эса 138 сайловчининг қўллаб-қувватлашига умид қилса бўлади. Ғалаба учун 270 сайловчининг овози етарли, шундан хулоса қилиш мумкинки, Клинтон асосий штатларда Трампни ортда қолдирмоқда. 96 сайловчи кимнинг фойдасига овоз бериши ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024