Жаҳон | 09:48 / 20.10.2016
7406
2 дақиқада ўқилади

Британия армияси ирқчиликда айбланди

Фото: Twitter/Crimes of Britain

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари твиттерда ҳазиллашган британ армияси SMM-чиларини (брендни ижтимоий тармоқларда илгари сурувчилар)  ирқчиликда айбладилар.

19 октябрда ҳарбийларнинг твиттердаги профилида "Жунглиларда бўлганда, аскар соғлом ҳазил ҳиссига эга бўлиши керак" деган пост пайдо бўлган. Ушбу постга қора нарса билан юзи бўялган жангчи сурати илова қилинган. Интернет-фойдаланувчилар бу ёзувда ҳеч қандай кулгили нарса топишмади, боз устига уни аскарнинг қора юзи сабабли ирқчилик билдирилган пост деб топишди.

"Британия армияси ўзининг асл қиёфасини кўрсатмоқда: EDL ("Инглиз мудофааси лигаси", радикал ташкилот), насицстларга хос кўришишлар ва зарғалдоқ орденларни", деб ёзилди Crimes of Britain аккаунтида. 

"Менинг яқинларим қўшинларда хизмат қилади ва мен ҳеч қачон уларда бундай ҳазил ҳиссини кўрмагандим", деб айтди бир фойдаланувчи. "Оқ куртка – агар сиз қуролланган ирқчилар орасидан ўтмоқчи бўлсангиз самарасиз камуфляждир", деб киноя қилиб ўтган яна бир фойдаланувчи. Яна бирлар бу постни чоп этган ҳарбий ишидан бўшатилишини тахмин қилишган.

Норозилик постлари чоп этила бошлангандан 3 соат ўтиб можарога сабаб бўлган ёзув ўчириб ташланди. Армия вакилининг маълум қилишича, суратда солдат Белиз жунглиларидаги машғулотларда ишлатиладиган камуфляжда тасвирланган. "Твит нотўғри талқин қилинган ва шу сабабли дарҳол ўчириб ташланган. Биз бу воқеа учун узр сўраймиз", деб айтган армия вакили.

Мавзуга оид