Жаҳон | 08:01 / 20.10.2016
16758
1 дақиқада ўқилади

«Норманд тўртлиги» музокаралари якунланди

Фото: Twitter .com/dimsmirnov175

Берлинда Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Франсуа Олланд, Россия президенти Владимир Путин ва Украина раҳбари Пётр Порошенколар ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

Аниқлик киритилишича, тўрт давлат ва ҳукумат раҳбарларининг Украинанинг Донбасс вилоятидаги инқирозга барҳам беришга қаратилган музокаралари қарийб беш соат давом этган. 

Шундан сўнг, Владимир Путин, Франсуа Олланд ва Ангела Меркель Суриядаги вазиятни муҳокама қилишни бошлашган. 

Барча музокаралар якунлари бўйича Франция президенти ва Германия канцлери матбуот анжумани, Россия давлат раҳбари брифинг ўтказган. 

 

Мавзуга оид