14:07 / 20.10.2016
8505

ОАВ: ФҚБ ходимлари Анжелина Жоли ва фарзандлари билан суҳбат ўтказишди

Фото: © EPA

АҚШ Федерал қидирув бюросининг икки нафар ходими америкалик актриса Анжелина Жоли ва унинг фарзандлари билан уч соат мобайнида суҳбат ўтказишди, дея хабар қилмоқда People нашри. Бюро ходимлари хусусий самолёт бортида актёр Бред Питт иштирокида юз бергани тахмин қилинаётган ҳодисага оид маълумотлар тўплаган. Ўшанда, актёр гўёки 15 яшар ўғли Мэддоксга таҳдид қилган.

Аввалроқ, ФҚБ ушбу воқеа юзасидан расман иш очиши даргумонлиги хабар қилинган эди. Ҳозирда, Лос-Анжелес округи болалар ва оила ишлари бўйича департаменти ҳам мазкур иш бўйича шуғулланмоқда. Аммо, ҳодиса парвоз чоғида юз бергани боис, иш ФҚБга ҳам топширилган. 

Бюро ходимлари ўз навбатида, Жоли ва фарзандлари билан самолётнинг ўрнини аниқлашга уринишган. Агар, ҳодиса юз берган вақтда, ҳаво лайнери АҚШ ҳаво кенгликларидан ташқарида юз берган бўлса, жиноий иш қўзғатиш масаласида ҳам саволлар пайдо бўлиши мумкин. 
 

Top