Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия 200 нафар курд жангариси ўлдирилгани ҳақида маълум қилди
Туркия авиацияси томонидан берилган зарбалар оқибатида 200 нафар курд жангариси йўқ қилинган. Бу ҳақда 20 октябрь куни мамлакат мудофаа вазирлиги маълумотига асосланиб, Reuters хабар бермоқда.
19 октябрь куни кечқурун Туркия ҲҲК Сурия шимолидаги курдларнинг 18та объектига зарба йўллади. Аниқлик киритилишича, авиазарбалар натижасида курд жангарилари тасарруфида бўлган тўққиз бино, битта зирҳли транспортер ва тўртта автомобиль йўқ қилинган.
Маълумот учун, Туркия 24 августдан буён “Фрот қалқони” операциясини олиб бормоқда. Сурия билан чегардош ҳудудда Туркия армияси, жумладан, танк ва артиллерия бўлимлари, шунингдек, махсус қўшин ҳам ҳаракатланмоқда.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026