20:52 / 21.10.2016
9293

Эльбрусда ҳалок бўлганлар сони сўнгги 10 йил ичида рекорд даражага етди

Эльбрусда 2016 йилда ҳалок бўлган сайёҳлар сони 2006 йилдан бери илк бор рекорд натижани қайд этди. Бу ҳақда Эльбрус қидирув-қутқарув гуруҳи бошлиғи Абдуллоҳ Гулиев ТАСС билан бўлган суҳбатда айтиб ўтди.

"Бу йили одамлар оқими ўтган йилгига қараганда кўпайган. Эльбурснинг ўзига йил бошидан бери 20 минг сайёҳ чиққан. Афсуски, фалокатлар сони ҳам ортган: Эльбрусда 30 киши ҳалок бўлган, Қабардин-Болқор тоғларида умумий ҳисобда 40 киши нобуд бўлган", - деди у.

"Кабардин-Болқор тоғларида 2006 йилдан бери бунча миқдорда сайёҳ ҳалок бўлмаган эди. Шуни айтиш керак-ки, аввалроқ, бундан 2-3 йил муқаддам, Эльбрусда одамлар оммавий равишда ҳалок бўлган эди – ўшанда бутун бир гуруҳ, етти нафар ва 10 нафар киши ҳалокатга учраган. Профилактик ишлар сабаб 2006 йилдан бери бундай ҳолатлар битта ҳам учрамади. Аммо бир йилда 40 нафар одамнинг ҳалок бўлганини сўнгги 10 йил ичида эслай олмайман", - деди эксперт.

Эльбрус, Кабардин-Болқор, сайёҳлар,

Top