Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИД снайпери Ироқда журналистни ўлдирди
Ироқ шимолидаги Киркук шаҳрида ИШИД снайпери журналистни ўлдирди. Бу ҳақда полицияга иқтибос келтирган ҳолда Франс Пресс ахборот агентлиги хабар бермоқда.
30 ёшли журналист Ахмад Хажр Ўглу кўкрагидан олинган жароҳат оқибатида ҳалок бўлди. Ўқ журналистга хавфсизлик кучлари ва жангарилар ўртасидаги отишма вақтида теккан.
Киркук 21 октябрда ИШИД жангарилари томонидан бехосдан ҳужумга учради. Жангарилар эрталаб шаҳардаги маъмурий биноларга, Дибис шаҳри яқинидаги электр станцияга ҳужум қилган. Ироқ хавфсизлик кучлари ҳужумни қайтарган.
Мавзуга оид
08:46 / 02.03.2026
Бундесвер аскарлари жойлашган объектлар Эрон томонидан ўққа тутилди
20:27 / 28.02.2026
Яқин Шарқдаги можаронинг илк куни: Эрон, Сурия, Ироқ ва БААда қурбонлар қайд этилди
18:39 / 19.01.2026
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш жараёнини якунлади
15:59 / 16.01.2026