Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапурда судга WhatsApp орқали чақиришга рухсат берилди
Сингапур суди фуқаролик ишлари бўйича маҳкама жараёнига WhatsApp мессенжери орқали чақиришга рухсат берди.
Шаҳар мамлакатда чоп этиладиган The Straits Times газетасининг ёзишича, яқинда R&D Pharmaceuticals компаниясининг заём олган хусусий шахсга шундай мурожаат қилгани рўйхатга олинган.
Судланувчи Тан Чонг Минга кўрсатилган манзил бўйича бир неча бор одатдаги усулда чақирув мактубини топширишга муваффақиятсиз уринишган. Шундан сўнг, WhatsApp мессенжери орқали хабарнома юборилган. Натижада судга огоҳлантириш мактуби олувчига етказилгани хусусида ҳисобот топширилган.
Сингапур Олий суди шу йилнинг май ойида фуқаролик ишлари бўйича огоҳлантириш мактубларини электрон почта манзилига юборишга рухсат берган эди.
Мавзуга оид
08:37 / 04.06.2026
Max мессенджери App Storeʼдан олиб ташланди
19:00 / 19.05.2026
Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди
20:14 / 06.05.2026
Олий суд совет даври қатағон қурбонларидан 161 нафарини оқлади
16:21 / 10.04.2026