Фан-техника | 17:28 / 22.10.2016
13725
3 дақиқада ўқилади

LG Turbo Wash билан экспресс-кир ювиш

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун автомобилларни ювиш шаҳобчаларида уларни кучли босим остидаги сув билан  тозалашади, кир ювиш машинасидаги кийимлар эса шунчаки маълум бир миқдордаги сув билан ишқаланади, холос? Гап технологиялар орасидаги фарқда эмас, кир ювувчи машиналарда душ эффектини жорий қилишда – кир ювишнинг энг яхши усули – яқиндагина ўйлаб топилди. Жанубий Кореянинг LG Electronics муҳандислари қисқа муддат ичида максимал даражадаги самарали натижа кўрсатадиган TurboWash технологиясини ишлаб чиқишди. 

Тезкор кир ювиш функцияси ҳамда “Пахта”, “Пахта Large”, “Mix” ва “Енгил ғамхўрлик” режимлари билан таъминланган мазкур янги технология кир ювиш вақтини 49-59 дақиқагача қичсқартиришга имкон яратади. Замонавий автомат-машиналарда пахта матоларни ювиш, чайиш ва сиқиш учун ўртача бир ярим соат вақт сарфланади. Бу эса пахта матоларни ювишга анча вақт кетишини кўрсатади. Ҳар 90 дақиқада машинанинг ишчи ресурси, электр энергияси ва сув сарфланади.

Инқилобий техниканинг асосий детали – JetSpray. Бу махсус пуркагичлар ёки спрейлар бўлиб, унда кирларни чайиш вақтида уларга катта босим остида сув пуркалади. Бундай босим остида кир ювиш воситалари матодан тезроқ ва яхшироқ ювилади, чайишга атиги 2 дақиқагина вақт кетади, бир марталик кир ювишга сарфланадиган сув эса 31 литрга, яъни ўртача 40 фоизга қисқаради. Электр энергияси 15 фоизга тежалади. Шу тариқа LG кир ювиш сифати нафақат сарфланаётган вақтга, балки тўғри белгиланган режимга ҳам боғлиқлигини исботлашнинг уддасидан чиқди.

Ўзбекистон бозорида TurboWash инновацион технологияси LG’нинг 2016 йилда ишлаб чиқарилган  барча кир ювиш моделларида (6-8 кг) қўлланган. Бу моделларнинг ҳар бири экологик ва энергия истеъмоли жиҳатидан юқори натижаларни кўрсатди.

LG  Интернет тармоқларида: 
Facebook: https://www.facebook.com/LGUzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/lguzbekistan/
Lgblog: http://lgblog.uz/
Mover: http://mover.uz/channel/lguzbekistan/

Мавзуга оид