Жаҳон | 09:03 / 22.10.2016
18372
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: ИШИД жангарилари Мўсулда 300га яқин кишини ваҳшийларча қатл қилди
ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Мўсулда 284 кишини қатл қилди. Бу ҳақда СNN телеканали Ироқ хавфсизлик хизматидаги манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Телеканал маълумотларига биноан, ваҳшийларча қатлиом қилиш жиноятлари 20-21 октябрь кунлари Мўсул шаҳрининг жанубий чеккаларида амалга оширилган. Ўлдирилганларнинг аксарияти эркак кишилар бўлган, аммо уларнинг орасида болалар ҳам бўлгани хабар қилинмоқда. Шундан сўнг, жангарилар уларни ягона қабрга бульдозерлар ёрдамида кўмишган.
СNN қайд этишича, ҳозирча ушбу маълумотлар расман тасдиқлангани йўқ.
Мавзуга оид
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024
Туркия ҲҲК Ироқ шимолидаги 34 та объектни йўқ қилди
11:00 / 23.10.2024
Ироқ: Ғазо ва Ливандаги уруш бошқа минтақаларда янги можароларга олиб келиши мумкин
12:00 / 21.10.2024