14:37 / 23.10.2016
18775

Фото: Скарлетт Йоханссон Париждаги дўконда попкорн сотмоқда

Америкалик актриса Скарлетт Йоханссон Париж марказидаги шахсий дўкони очилиши маросимида иштирок этди.

Le Parisien нашри хабарига кўра, Йоханссон пештахта ортида турган ҳолда эрта тонгда дўконга кирган харидорларга попкорн сотган.

«Мен аввалда ўзимнинг севимли шаҳримга америкаликларнинг севимли маҳсулотини келтиришни истар эдим», — деган Йоханссон.

Қайд этилишича, актриса ўзининг турмуш ўртоғи, франциялик журналист Ромен Дориак билан ҳамкорликда бизнес очган. Бу дўконда денгиз тузили попкорн, зайтун ёғли, қулупнай таъмли, мавракли ҳамда бошқа турли оригинал таъмлардаги попкорнларни топиш мумкин.

Top