00:36 / 23.10.2016
8826

Ироқ ҳукумати: ИШИДнинг Киркукка ҳужумида 80 киши ҳалок бўлди

Фото: usanews.mypi.co

Ироқ ҳукумати ИШИД жангариларининг Ироқнинг Киркук шаҳрига ҳужум қилиши вақтида камида 80 киши ҳалок бўлганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

21 октябрда шаҳар тўсатдан жангариларнинг ҳужумига учраган. 22 октябрь эрталаб жангарилар шаҳардаги маъмурий бинолар ва электростанцияга ҳужум қилган.

Россия мудофаа вазирлигидаги манбанинг маълум қилишича, жангариларнинг Киркукка ҳужуми чалғитувчи манёвр бўлган.

 

Top