Спорт | 11:17 / 24.10.2016
6710
2 дақиқада ўқилади

Британиялик олимлар: Бошда ўйнаш футболчилар учун зарарли

Фото: AP

Британиялик олимларнинг таъкидлашича, тўпга бир неча марта бош билан зарба беришнинг ўзиёқ хотирани сустлаштиради.

Шотландиядаги Стерлинг университети тадқиқотчилари аниқлашдики, тўпга бош билан берилган 20та зарбадан кейин футболчи миясида "катта бўлмаган, аммо мия фаолиятига таъсир кўрсатувчи" оқибатлар рўй беради.

Хотирлаш қобилияти пасайиши даражаси 41дан 67 фоизгача бўлади ва фақат 1 кундан кейингини олдинги ҳолатига қайтади.

Шотландиялик олимларнинг тадқиқотлари EBioMedicine журналида чоп этилган, бу тўпга бош билан зарба бериш зарарлари ҳақидаги илк тадқиқотдир.

Илмий иш муаллифларидан бири, нейробиолог Магдалена Летсваартнинг қайд этишича, мия фаолиятига таъсир вақтинчалик ҳолат бўлсада, сезиларли таъсирдир.

"Бутун дунё бўйлаб кўп кишилар футбол ўйнашини ҳисобга оладиган бўлсак, улар бу спортдаги бу жиҳатни билиб қўйишлари керак", - деган доктор Летсваарт.

Ҳозирча тадқиқотчилар доираси кенг эмас ва доимий равишда футбол ўйновчи футболчиларнинг ҳолати ўрганилмаган. Шу туфайли футболни бош билан ўйнашнинг оқибатлари кўлами ҳақида айтишга эрта.

2015 йилда АҚШдаги болалар академияларида 10 ёшдан кичик болалар футболда бош билан ўйнаши тақиқланганди.

Манба: Tribuna.uz

Мавзуга оид