Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элликқалъада футбол бўйича "Камолот кубоги" мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февраль кунги ПҚ-2487-сонли қарори билан тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг 35-банди ижросини таъминлаш, шунингдек, болалар спортини ривожлантириш, ўқувчи ёшларни айниқса уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича “Камолот кубоги” мусобақаси “Навоий” овули ҳамда “Сахтиён” шаҳар типидаги посёлка ҳудудларидаги умумтаълим мактабларининг ўқувчи ёшларидан иборат жами 10 та жамоа иштирокида мусобақа ўтказилди.
Мусобақа натижасига кўра:
1-ўрин №43-сон умумтаълим мактаби жамоаси;
2-ўрин №13-сон умумтаълим мактабининг жамоаси;
3-ўрин №30-сон умумтаълим мактаби жамоаси эгаллади.

Ғолиб жамоаларга ҳомий ташкилотлар томонидан тайёрланган эсдалик совғалари ва “Камолот” ЁИҲ туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари топширилди.
“Камолот” ЁИҲ туман
Кенгаши раиси: Балтаев Жавлон
Мавзуга оид
23:42 / 11.06.2026
Жозе Моуринио «Реал»га қайтди
21:30 / 10.06.2026
Америкада тарихдаги энг қиммат жаҳон чемпионати бошланмоқда — барчаси мухлислар пули ҳисобига
20:33 / 04.06.2026
Жаҳон чемпионатида ирқчилик ҳолатлари юз берса, ўйин бутунлай тўхтатилади
21:10 / 31.05.2026