Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung компанияси Galaxy Note 7 учун янги товон шаклини таклиф этмоқда
Кореянинг Samsung компанияси батареялари ёниб кетиши оқибатида қайтариб олиниши эълон қилинган Galaxy Note 7 эгалари учун янги товон схемасини таклиф этмоқда. Бу АҚШ ва Жанубий Корея судларига топширилган жамоавий мурожаатларга қарши ўзига хос жавобдир.
Ҳозирда, ишлаб чиқарувчи Galaxy Note 7 смартфонини Galaxy S7 ёки Galaxy S7 Edge телефонларига алмаштиришни таклиф этмоқда. Шу билан бирга, харидорга нарх ўртасидаги фарқ тўлаб берилади. Ўз навбатида, бу қурилмаларни янги Galaxy S8га алмаштириш мумкин бўлади.
Таъкидланишича, шу каби дастур бир неча мамлакатлардаги Galaxy Club аъзоларига нисбатан аллақачон жорий қилинган. Унинг иштирокчилари эски флагман телефонини янгисига алмаштиришлари мумкин бўлади. Бунда, улар ҳар ой арзимаган маблағни тўлаб туради.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Жанубий Кореяда Samsung компаниясига қарши гуруҳ бўлиб аризалар топширилган. Galaxy Note 7 эгалари, ишлаб чиқарувчи етарли товон таклиф этмаганини даъво қилишмоқда.
Мавзуга оид
23:34 / 18.04.2026
2026 йил биринчи чорагидаги энг яхши смартфонлар маълум қилинди
15:00 / 10.03.2026
Янги Samsung Galaxy S26 Ultra Global Mobile Awards 2026 да мукофотини қўлга киритди
21:00 / 25.02.2026
Samsung’дан мобил суратга олишнинг янги даври
20:35 / 08.02.2026