Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2017 йилда амалга оширилувчи аҳоли бандлигини таъминлаш лойиҳаси кўриб чиқилди
Фото: Kapital.kz
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилга мўлжалланган аҳоли бандлиги дастури лойиҳаси мутасадди вазирлик, идора ва муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ОАВ томонидан кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
2017 йилга мўлжалланган бандлик дастури лойиҳасида 390 минг кишини доимий, 200 минг кишини қишлоқ хўжалиги ҳамда қурилишда мавсумий ва вақтинчалик иш билан, 309 минг кишини шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлик ва оилавий тадбиркорлик орқали иш билан таъминлаш назарда тутилган.
Дастур лойиҳасида унинг параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилган аниқ чора-тадбирлар кўзда тутилган. Айниқса, бўш иш ўринлари ярмаркаларида меҳнат майдонлари ташкил этилиши, уларга “ягона дарча” хизмати мутахассисларининг жалб қилиниши аҳолини кафолатланган иш билан таъминлашга самарали ҳисса қўшади.
Мажлисда дастурда белгиланган иш ўринларини ташкил этиш механизмлари, дастур мониторингини юритиш масалалари муҳокама қилинди ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Мавзуга оид
14:27 / 15.12.2025
Ўзбекистонда шаҳар аҳолисининг асосий қисми алоҳида уйларда яшайди
07:30 / 10.12.2025
БМТ прогнози: дунё аҳолиси ўсиши Африка ва Шимолий Америкага силжийди
08:56 / 06.12.2025
2026 йил январдан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бошланади
13:30 / 06.11.2025