Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адҳам Икромов бошчилигидаги делегация дўстлик сафари билан Қирғизистонга борди
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси бугун Қирғизистонга сафар қилди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати ахборот берган.
«Бугун Қирғизистон Республикасига Ўзбекистон Республикаси делегацияси ташриф буюрди. Ташрифдан асосий мақсад дўстона, қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашдан иборат», — дейилган хабарда.
«Дўстук» чегара назорат-ўтказиш пунктида Ўзбекистон делегациясини Қирғизистон бош вазири ўринбосари Муҳаммадқали Абулғозиев, бош вазир ўринбосари Жениш Разаков, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дониёр Сиддиқов, Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари раҳбарлари, шунингдек, оқсоқоллар, жамоат ва маданият вакиллари кутиб олган.
Хабар беришларича, Ўзбекистон делегацияси таркибидан Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти раҳбарлари, давлат органлари, маданият, спорт вакиллари, диний уламолар ўрин олган.
Ташриф доирасида қатор маданий-оммавий тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.
Хусусан, меҳмонлар Ўш шаҳрида Қирғизистон халқлари ассамблеяси вакиллари билан учрашиб, Бобур номидаги драма театрида "Семетей Манас ўғли" номли театрлаштирилган дастурини томоша қилади.
Шунингдек, ўзбек делегацияси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишади, Ўш давлат университетида талабалар билан учрашади. Ташриф ниҳоясида делегация вакиллари "Сулайман-Тоо" тарихий этнографик мажмуасига сафар уюштиради.
Учрашувлар якуни бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни Қирғизистон делегацияси вакиллари дўстона ташриф билан Андижон шаҳрига келганди.
Мавзуга оид
22:40 / 03.09.2025
Қирғизистонлик қизча шаҳар ҳокимидан онасини ишга жойлаштиришни сўради
07:38 / 02.09.2025
Ўшда Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигида санаторий янги биноси қурилади
17:34 / 07.06.2025
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ленин ҳайкали олиб ташланди
11:12 / 05.04.2024