Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳокимиятдан ер олиб беришга ваъда берган фирибгар аёл қўлга олинди
2014 йилнинг февраль ойларида Бўстон шаҳрида яшовчи Шарофат Казакова Тўрткул тумани “Деҳқон бозори”да фуқаро Ўткир Аметов билан танишиб қолади ва ўзаро суҳбат жараёнида Ш.Казакова унга юқори идораларда ишлайдиган қариндошлари, танишлари бисёрлиги билан мақтаниб, унинг ишончига киради. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
“Агар менга пул берсанг, сенга телефон тузатадиган дўкон очишинг учун ҳокимиятдан ер участкаси олиб бераман”, деб ундан 467 минг сўм пул ундиради.
Хуллас, орадан олти ой ўтса-да, на ердан дарак бўлади, на пулдан. Юридик тилда айтганда, Шарофат Казакова Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этади.
Шарофат Казаковага нисбатан қўзғатилган жиноят ишининг тергови давомида унинг бошқа кирдикорлари ҳам аниқланиб, гувоҳларнинг кўрсатмалари, ашёвий далиллар орқали фош этилди. Жиноят ишлари бўйича Беруний туман судининг ҳукми билан у 8 йил-у, 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Мавзуга оид
17:59 / 11.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда 155 мингдан ортиқ жиноят қайд этилди
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026