Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Покистон президентига ҳамдардлик билдирди
Фото: Sputnik
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Кветта шаҳридаги полиция академиясида содир этилган террорчилик ҳужуми натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Навоз Шарифга мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.
Давлат раҳбари Покистон Ҳукумати ва халқига чуқур таъзия билдирди ҳамда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ва жароҳат олганларга самимий ҳамдардлик изҳор этди.
Эслатиб ўтамиз, академияга 25 октябрь куни эрталаб уюштирилган ҳужум натижасида 60 нафардан зиёд киши қурбон бўлди, 165 киши жароҳатланди. Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
09:00
Покистондаги ҳужумда камида 15 полициячи ҳалок бўлди
18:13 / 03.05.2026
Покистонда 21 йил ноқонуний яшаган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
23:37 / 20.04.2026