Керри: Сурия муаммосини ҳал қилиш ҳаётимдаги энг мураккаб вазифа
АҚШ давлат котиби Жон Керрининг иқрор бўлишича, Суриядаги ҳарбий можарога барҳам бериш вазифаси умри давомида дуч келган энг мушкул дипломатик муаммодир, деб хабар қилмоқда «Интерфакс» агентлиги.
Бу ҳақда сиёсатчи халқаро муносабатлар бўйича Чикаго кенгашида қилган маърузасида сўз юритган. Шу билан бирга, Керри муаммони ҳал қилиш чораси топилишига умид билдирган.
«Ишонаманки, алалоқибат, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг оғир гуманитар инқирознинг ечимини топамиз. Уни қочқинларга пул бериш билан ҳал этиб бўлмайди», — дея таъкидлаган Керри.
Керри, шунингдек, «қочқинлар оқимини тўхтатиш лозимлигини, урушга нуқта қўйиш кераклигини» қўшимча қилган.
«Бу мен дуч келаётган энг мураккаб дипломатик вазифадир», — дея хулоса қилган Керри.
Аввалроқ, Жон Керри, Сурия можаросини Россия ва Эрон иштирокисиз ҳал этиб бўлмаслигини айтганди.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
23:13 / 23.11.2024
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
18:44 / 23.11.2024