Жаҳон | 15:55 / 28.10.2016
6037
1 дақиқада ўқилади

Хитой миллий авиаташувчи кемасининг корпусини қуриб битказди

Фото: bbc.com

Хитойда миллий кемасозлар томонидан биринчи ҳарбий авиаташувчи кеманинг корпусини барпо этиш ишлари поёнига етди. Бу ҳақда ХХР мудофаа вазирлиги вакилларига таянган ҳолда South China Morning Post газетаси ёзмоқда

Хитой халқ озодлик армияси таркибида иккинчи шу тоифадаги кема бўладиган авиаташувчи Далянда барпо этилмоқда. У режага биноан, 2019 йилда фойдаланишга топширилади. 

Ҳарбий маъмурият вакиллари кеманинг техник жиҳатларига батафсил тўхталмаган бўлса-да, истиқболли авиаташувчи аввалроқ, Хитой ҳарбий-денгиз кучлари сафига қабул қилинган «Ляонин» авианосецига ўхшаб кетади. Унинг қурилиш ишлари 2015 йил декабрида бошланган эди. 

Мавзуга оид