Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ўзининг учинчи, энг замонавий авиаташувчисини фойдаланишга топширди
«Фуцзян» қирувчи самолётларни учириш учун Американинг «Жералд Форд» авиаташувчисидаги каби учта электромагнит катапульта билан жиҳозланган.
Фото: Xinhua
Хитой ўзида ишлаб чиқилган ва қурилган учинчи «Фуцзян» авиаташувчи кемасини расман фойдаланишга топширди, деб ёзди Financial Times. Маросимни Хитой раҳбари Си Жинпинг Хайнан оролида ўтказди.
«Фуцзян» қирувчи самолётларни учириш учун Американинг «Жералд Форд» авиаташувчисидаги каби учта электромагнит катапульта билан жиҳозланган. Бироқ, ядровий куч қурилмасидан фойдаланадиган Америка кемасидан фарқли ўлароқ, янги Хитой авиаташувчиси анъанавий двигателларда ишлайди, бу эса унинг ҳаракатланиш масофасини чеклайди.
Нашрнинг ёзишича, Пекин СССРдан буюртма қилинган биринчи «Ляонин» авиаташувчисини 1998 йилдаёқ сотиб олган ва 2012 йилга келиб уни тўлиқ қайта жиҳозлашни якунлади. Иккинчи самолёт ташувчи «Шандун» 2019 йил охирида фойдаланишга топширилган. Ҳозир тўртинчи кема қурилмоқда, Хитойнинг ҳарбий режалари эса яна бир нечта авиаташувчи кема яратишни кўрсатмоқда.
Си Жинпинг Хитой армиясини 2035 йилгача тўлиқ модернизация қилишни ва 2049 йилгача уни «жаҳон ҳарбий кучига» айлантиришни буюрган. Хитой авиаташувчиларга миллий қудратнинг асосий рамзи ва Американинг Ғарбий Тинч океанидаги ҳукмронлигига қарши кураш воситаси сифатида қарайди. Жорий йилнинг июль ойида армия биринчи марта ўз қирғоқларидан анча узоқда бир вақтнинг ўзида иккита авиаташувчи билан операцияларни амалга оширди.
Қайд этилишича, авиаташувчи авиация соҳасида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларидан сезиларли даражада ортда қолишига қарамай, Пекин сўнгги йилларда қирувчи самолётларни ўз кемалари палубасидан учириш суръатини кескин оширмоқда. Шу билан бирга, ҳарбий экспертларнинг таъкидлашича, замонавий технологиялар, жумладан, жанговар дронлар ва кемага қарши ракеталар авиаташувчиларни янада заифроқ қилади, бироқ Хитой уларни ўз ҳарбий-стратегик амбициялари учун ҳаётий муҳим деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
20:47 / 05.12.2025
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
17:37 / 04.12.2025
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
11:22 / 04.12.2025