07:41 / 28.10.2016
43032

Исо Масиҳ қабрини очиш видеоси намойиш қилинди

Қуддусда Исо Масиҳ дафн этилгани тахмин қилинадиган қабр очилди. YouTube сайтида эълон қилинган видеолавҳада археологлар Қуддусдаги Исо пайғамбар дафн этилгани тахмин қилинувчи жойга ўрнатилган мармар плитани олаётганлари акс этган. 

Бу қабртош 1555 йили ўрнатилган. Олимлар плита остида кўп миқдорда тошларга дуч келишган. Эндиликда, улар Исо алайҳиссалом жасади қўйилган тошнинг асли қандай кўринишга эга бўлганини аниқлашлари лозим. 

Инжил китобида Исо алайҳиссаломнинг жасадлари, у киши  ўлдирилганларидан кейин тоғда ўйилган ғорлардан бирига жойлангани айтилади. 

Ислом дини эътиқодига кўра, Исо пайғамбарни душманлари ўлдира олмаган. 


Top