Жамият | 18:12 / 28.10.2016
5469
1 дақиқада ўқилади

Қримда сигирлар кўчада юриши тақиқланди

Қримнинг Красноперекопск шаҳар кенгаши сигирлар шаҳар кўчасида ўтлаши ва уларни олиб юришни тақиқлади. Бу ҳақда 28 октябрь куни «Крыминформ» хабар берди.

Шунингдек, «жониворларни жамоат жойларидаги сув ҳавзаларида чўмилтириш ҳам тақиқланган».

Уй жонивори эндиликда фақат қишлоқ хўжалиги ерларида боқилиши керак бўлади.

Ушбу тақиқловни бузган фуқарога нисбатан нафақат маъмурий, балки жиноий иш ҳам қўзғатилиши мумкин. Айнан қайси моддага кўра, бунга ойдинлик киритилмаган.

Аввалроқ шаҳар кенгаши кўчаларда итлар билан сайр этишни тақиқлаган эди.
 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид