Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон президенти Сайлов кодексига ўзгартиришларни имзолади
Арманистон президенти Серж Саргсян 29 октябрда парламент томонидан қабул қилинган мамлакатнинг Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда Саргсян матбуот хизмати маълум қилди.
Миллий йиғилиш (парламент) 20 октябрда Сайлов кодексига ўзгартиришларни қабул қилганди. Қонун лойиҳасига кўра, сайловдан кейинги кунда соат 12.00дан сўнг овоз берганлар рўйхати чоп этилади. Рўйхатлар Марказий сайлов комиссияси сайтининг алоҳида бўлимида жойлаштирилади. Ҳар бир рўйхатга сайлов участкаси ва ҳудудий сайлов округи рақами илова қилинади.
Ҳар бир сайлов участкасида мунтазам видеога олиш олиб борилади, видеоёзувни махсус сайтда онлайн-режимда намойиш қилиниши режалаштирилган. Суратга олиш, намойиш қилиш ва видеони сақлаш тартиби махсус комиссия томонидан тузилади. Бу комиссия суратга олувчи операторни ҳам танлайди.
Бировнинг ўрнига овоз бериш учун жиноий жавобгарлик – 2 йилдан 5 йилгача қамоқ жазоси киритилади. Шунингдек, бу қоидбузарлик ҳақидаги сохта айбловга жазо ҳам таклиф қилинганди, бироқ мухолифатнинг эътирозларидан кейин етакчи Арманистон республика партияси ён босиб, ушбу қоидабузарлик учун жарима ёки икки йилгача қамоқ жазоси белгилашни таклиф қилди.
Арманистон парламенти 25 май куни янги Сайлов кодексини қабул қилди. Янги кодекс 2017 йилдаги навбатдаги парламент сайловлари олдидан қабул қилинди.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026