Фан-техника | 11:23 / 29.10.2016
7846
1 дақиқада ўқилади

Tesla Motors қуёш батареяси ўрнатилган томни намойиш этди

Фото: electrek.co

Tesla Motors компанияси бош директори Илон Маск қуёш батареяси ўрнатилган тайёр томни намойиш этди, деб ёзмоқда Business Insider нашри.

Қайд этилишича, батареялар шунчалик томга мосланганки, уларнинг борлиги деярли сезилмайди. Компания томларнинг тўрт хил намунасини таклиф этмоқда. Шиферли,  черепицали, нақшли шиша ва шишали плиткалардан ясалган томлар мижозларга етказиб берилиши мумкин. 

Маскнинг сўзларига кўра, ушбу том уйни 100 фоиз қайта тикланувчи энергия билан таъминлай олади. 

Бундан ташқари, компания энергияни тўпловчи қурилманинг такомиллаштирилган Powerwall 2 русумини намойиш этган.

 

Мавзуга оид