Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Футбол Федерацияси ОФК рейтингида 9-ўринни эгаллади
Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо мамлакатлар федерацияларининг янги рейтинги маълум қилинди.
Унга кўра Ўзбекистон Футбол Федерацияси 9-поғонани банд этиб турибди. Клублар ҳамда миллий терма жамоа ўйинлари ҳисобга олинадиган ушбу рейтингда Ўзбекистон 58.51 очко тўплаган. Шундан клублар ҳисобига 36.39 очко тўғри келса, терма жамоа 22.12 очко жамғарган. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берди.
Бу рейтингда Жанубий Корея футбол ассоциацияси етакчилик қилмоқда. Унинг ҳисобида 92.94 очко бор.
Рейтингнинг топ 10 рўйхати қуйидагича кўриниш олган.
1. Жанубий Корея – 92.94
2. БАА – 86.37
3. Саудия Арабистони – 84.68
4. Эрон – 79.62
5. Қатар – 77.48
6. Япония – 73.85
7. Австралия – 73.13
8. Хитой – 72.64
9. Ўзбекистон – 58.51
10. Ироқ – 37.87
Мавзуга оид
09:00 / 13.06.2026
25 йилда дунёнинг энг бой давлатлари рейтинги қандай ўзгарди?
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026
Дунёдаги энг йирик портлар рейтинги эълон қилинди
08:17 / 11.05.2026