Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жон Леннон мактубининг қораламаси 60 минг фунт стерлингга баҳоланди
Дунёга машҳур The Beatles гуруҳи аъзоси Жон Ленноннинг Британия қироличаси Елизавета Иккинчига йўлламоқчи бўлган мактуби 60 минг фунтга баҳоланди, деб хабар қилмоқда CNN телеканали.
Нусха эгаси ўз номини ошкор қилишни истамаган. У чегирмали савдода 10 фунт эвазига бир қанча мусиқий дискларни харид қилган. Улар орасидаги пластинканинг конвертида мактуб қораламаси бўлган.

Леннон ўз мактубида Британия империяси орденини рад этиши сабабларини билдиришга уринган. Жон Леннон мукофотни расмий Лондоннинг биафро-нигерия можаросига аралашуви ҳамда АҚШнинг Вьетнамдаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашига норозилик сифатида қайтариб бермоқчи бўлган.
Мактуб қораламасини Ливерпулда бўлиб ўтган The Beatles Story кўргазмасида баҳолашган.
Мавзуга оид
21:22 / 22.05.2026
Британияда TikTok ва YouTube болалар учун хавфсиз эмас деб топилди
23:07 / 20.05.2026
Британия радиостанцияси қирол Чарлз III вафоти ҳақида янглишиб эълон қилди
08:40 / 20.05.2026
АҚШдан кейин Британия ҳам Россия нефти бўйича лицензия берди
08:48 / 16.05.2026