Спорт | 22:48 / 31.10.2016
5449
1 дақиқада ўқилади

Нолито: "Манчестер Сити" "Барселона"ни ютадиган кун келади

Фото: valioliiga.com

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Нолито Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида "Барселона"га қарши уй майдонидаги учрашув арафасида "шаҳарликлар" каталонияликларни ютадиган кун албатта келишига ишонч билдирди. Луис Энрике шогирдлари "Камп Ноу"дани биринчи учрашувда "шаҳарликлар"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Бу "Барса"нинг Чемпионлар Лигасида "Сити" устидан кетма-кет 5-ғалабаси бўлганди. 

"Биз "Барселона"ни ютадиган кун келади. Биз эртага ғалаба учун курашишимиз лозим: у бизга кейинги босқичга чиқишимиз учун зарур. Биз қандай рақибга тўқнашаётганимизни биламиз, бироқ натижага эришишга ҳаракат қиламиз", деб айтди футболчи.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид